Ўзбекистон давлат консерваториясида Ҳамид Олимжон номидаги махсус кўкрак нишони танлови

Ўзбекистон давлат консерваториясида Ҳамид Олимжон номидаги махсус кўкрак нишони танлови

Ўзбекистон давлат консерваториясида Бахт ва шодлик куйчиси Ҳамид Олимжон номидаги махсус кўкрак нишони танлови бошланганини маълум қиламиз. Адиб ҳаёти ва ижодини ўрганиш, фаолиятини ёритиш, илмий тадқиқ қилиш ҳамда тарғиб этиш йўналишида изланиш олиб бораётган, алоҳида фаоллик кўрсатган профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талабалари шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда иқтидорли ўқувчилар иштирок этишлари мумкин.

Ушбу танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Ҳ.Олимжон ҳаёти ва ижодини ўрганиш бўйича ўз ижодий, илмий ишларини (Факультет декани тавсиясига кўра) Ўзбекистон давлат консерваториянинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимига 2021 йил 25 апрелга қадар тақдим этишлари сўралади.
Барча хужжатлар махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, уларни хулосалари кўра энг муносиб деб топилган номзодлар сазовор бўладилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

http://t.me/UzDK_5tashabbus

Share

Tavsiya etilgan