Академиянинг “Келажак лидерлари” махсус ўқув курси тингловчилари Ўзбекистон давлат консерваториясида

Академиянинг “Келажак лидерлари” махсус ўқув курси тингловчилари Ўзбекистон давлат консерваториясида

Жорий йилнинг 16 апрель куни Амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотлар бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат кафедраси томонидан Академиянинг “Келажак лидерлари” махсус ўқув курси тингловчилари учун Ўзбекистон давлат консерваториясида жойлардаги амалий машғулот ташкил этилди.  Шу муносабат билан консерваториянинг Орган залида тингловчилар учун “Жаҳон мусиқаси Ўзбекистонда” мавзусидаги концерт дастури намойиш қилинди.

Шунингдек, Академия тингловчилари Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги “Миллий чолғу” илмий-ишлаб чиқариш экспериментал лабораториясида сақланаётган чолғу экспонатлари билан ҳам яқиндан танишишди.
Тадбирга ташриф буюрган Академия тингловчилари ва ходимлари ўзлари учун катта маънавий озуқа олиб,  бугунги кунлари унутилмас бўлганлигини эътироф этган ҳолда Консерватория раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Каналга уланиш:👇
http://t.me/UzDK_5tashabbus

 

Share

Tavsiya etilgan