Диккат танлов!!!

Диккат танлов!!!

Хурматли Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари! Ўзбекистон давлат консерваторияси “КИТОБХОН ТАЛАБА” ТАНЛОВИни эълон қилади. Танлов шартлари қуйидагича:

1-шарт. Ўзбек ёки жаҳон адабиётидан бирорта бадиий ёки илмий асар ўқиб, унинг таҳлили ва таассуротлари ҳақидаги видео-ролик тақдимоти (3 дақиқадан ошмаслиги керак).
2-шарт. Ўқиган адабиёти ҳақида эссе ёзиш (мазмун-моҳияти, таассуротлар ва ҳ.). Эссе учун талаблар: матн А4 ўлчамдаги форматда 4 бетдан кўп бўлмаган, “Times new roman” – 14 шрифтида, 1,5 интервалда, варақнинг чап томонидан 2,5 см, юқори ва пастдан 2 см, ўнг томонидан 1,5 см жой қолдирилган бўлиши лозим.
Танловга ишлар 2021 йил 20 апрелга қадар қабул қилинади ва @MuhamedovaFN_UzDK телеграм мессенжерига юборилади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон давлат консерваторияси веб-сайтида эълон қилинади. Ғолиб ва совриндорлар сертификатлар билан тақдирланади.
************************

Share