Консерватория мураббийлар кенгаши 

Консерватория мураббийлар кенгаши 

Республикамизнинг ижтимоий, сиёсий, маънавий таракқиётидаги муҳим ўзгаришлар билан бир қаторда адолатли демократик, ҳукуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлини танлаб, ўз ички имкониятларига таянган ҳолда янги тарақкиёт пойдеворини яратмоқда. Бу жараённи янги босқичга олиб чиқишда ёшларимизни таълим-тарбиясига катта эътибор қаратилиб барча зарурий шароитлар яратилмоқда. Ушбу ишларни амалга оширишда сўзсиз Олий таълим муассасасининг мураббийларини роли жуда ҳам катта.

Жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори К.Уринбев бошчилигида мураббийлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мураббийлар фаолияти таҳлилий-танқидий кўриб чиқилган ҳолда мураббийлари таркиби қайта шакиллантирилди. Очиқ овоз бериш орқали ЎзДК мураббийлар кенгаши раиси ва факультетлар кенгаши раисилари сайланди.

Сайлов натижаларига кўра “Мусиқа санъати” факультети мураббийлари кенгаши раиси этиб, Атамуллаева Феруза, “Мусиқий педагогика” факультети мураббийлари кенгаши раиси этиб, Бегматов Акмал, “Эстрада санъати” факультети мураббийлари кенгаши раиси этиб, Бойбобоев Дилмурод ҳамда “Академик ижрочилик” факультети мураббийлари кенгаши раиси этиб, Ҳабибуллаев Қахрамонлар сайландилар.

Шунингдек ЎзДК мураббийлар кенгаши раиси этиб эса Каримов Файзулло бир овоздан сайланди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча тайинланган ва сайланган мураббийларимизни маъсуллиятли ишларида куч қувватлар тилаб қоламиз.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

 

Share