Xorijiy abiturientlar uchun

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИГА ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

         Ҳурматли Хорижий фуқаролар!

Хорижий фуқаролар Ўзбекистон давлат консерваториясига (ЎзДК) ўқишга тўлов-шартнома асосида қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро, ҳукуматлараро ва идоралараро келишувларида, шунингдек, ЎзДК ва хорижий университетлар ўртасида эришилган келишувлар бундан мустасно.

  • Умумий ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган чет эл фуқаролари таълимнинг бакалавриат босқичига ўқишга қабул қилинади.
  • Бакалавр дипломига эга бўлган хорижий фуқаролар Ўзбекистон давлат консерваториясининг таълимнинг магистратура босқичига ўқишга қабул қилинади.

 

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

       Ўзбекистон давлат консерваториясининг бакалавриатда ўқиш истагини билдирган чет эл фуқаролари танлаган таълим йўналиши бўйича консерваторияси қабул комиссияси томонидан суҳбатдан ўтадилар.

Суҳбат августнинг биринчи ёки иккинчи ўн кунлигида онлайн тарзда Zoom дастури орқали рус ёки ўзбек тилларида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон давлат консерваторияси магистратурасида ўқиш истагини билдирган чет эл фуқаролари қабул комиссияси томонидан танлаган мутахассислиги бўйича суҳбатдан ўтадилар. Суҳбат август ойининг иккинчи ўн кунлигида онлайн тарзда Zoom дастурида рус ва ўзбек тилларида бўлиб ўтади.