Гендир тенглик ва ёшларни маънавий дунёқарашини юксалтиришни янги босқичга олиб чиқиш

Гендир тенглик ва ёшларни маънавий дунёқарашини юксалтиришни янги босқичга олиб чиқиш

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан жорий йилнинг 19 февраль куни талаба-ёшлар ўртасида “Гендир тенглик ва ёшларни маънавий дунёқарашини юксалтиришни янги босқичга олиб чиқиш” мавзусидаги семинар ўтказилди. Унда ЎзДК Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ф. Қурбонова, Шайхонтохур тумани Имом Хатиби Собиржон Рустамов, Реалибитация ва жонлантириш Республика маркази раҳбари ўринбосари, психолог Абдураҳимова Нигора, Катта лейтинант Н.Х.Пулатова, Шайхонтохур тумани ИИБ ХҚМБ Катта инспектор, Майёр Г.П.Ишанханова, Терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бўлими катта т/в майёр Ф.М.Мансурова, Шайхонтохур тумани ҳокимлиги мутахассиси Х.Боймуродов ва ЎзДК Хотин қизлар қўмитаси раиси М.Аброровалар иштирок этишди.

Тадбирда Гендир тенглик ва ёшларни маънавий дунёқарашини юксалтиришни янги босқичга олиб чиқиш борасида Республикамизда қабул қилинган қонун хужжатлари ва амалий ишлар ҳақида маълумотлар берилиб, талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.

Share

Tavsiya etilgan