18 ноябрь – Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун

18 ноябрь - Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун

Бундан роппа-роса 29 йил муқаддам Ўзбекистон деб аталмиш осойишта, эркин ва фаровон юртнинг она табиатдан андоза олиб ишланган давлат байроғи қабул қилинган эди. Шундан буён бу муқаддас байроқ энг олий саҳналар, энг юқори марраларда, зафарли қўлларда баланд кўтарилмоқда, шавқу завқ билан кўзларга суртилиб, лабларга босилмоқда.

Дунёнинг қайси бурчагида бўлманг, бу байроқ она юрт нафасини димоққа уради, қадрдон Ватанни ёдга солади.
Она юртимиздаги тинчлик ва осудалик ҳеч қачон бизни тарк этмасин, байроғимиз баланд-баландларда Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юрт шаъни, шону шавкатидан дарак бериб ҳилпирайверсин!

Share