2020/2021 ўқув йили 1-курс талабалари сафига давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида бакалавриат босқичида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар диққатига!

Ўзбекистон давлат консерваторияси раҳбарияти Сизга шуни маълум қиладики, 2020 йил 13-20 сентябрь оралиғида куйидаги таълим йўналишлари кесимида 1-курс талабалари билан танишув суҳбатлари ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу саналарда Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга тавсия этилган талабалар паспортни асли  билан куйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

  1. Ўрта-махсус таълим олганлиги тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси (асл нусхалари)
  2. Паспорт нусхаси пропискаси кўрсатилган ҳолда (6та)
  3. Расм ¾ (8 та, оқ фонда)
  4. Имтиёзли равишда қабул қилиш тўғрисидаги сертификат ёки гувоҳнома, тавсиянома асл нусхаси (фақат имтиёзга эга бўлганлар учун).
  5. Танловларда олган дипломлар ва фахрий ёрлиқларнинг рангли нусхалари

(мавжуд бўлса)

  1. Конверт (1та)
  2. Ипли папка (1та, юқоридаги барча хужжатлар шу папкага жамланган бўлиши шарт)

Изоҳлар:

*  Магистратура мутахассисликларига давлат грантлари ва тўлов-контрактга тавсия этилган абитуриентлар 2020 йил 19 октябрь куни юқорида кўрсатилган ҳужжатлар шу жумладан ОТМни тўгатганлиги тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси билан ЎзДК нинг катта залига соат 9.00дан 11.00гача йиғиладилар. 12.00да ЎзДК ректори билан учрашув.

** Оширилган тўлов-контракт (1-4 балл етмаганлар) шунингдек табақалаштирилган супер контракт асосида ўқиш истагидаги абитуриентлар юқоридаги тартиб асосида 20 октябрь куни ЎзДК биносига етиб келишлари сўралади.

*** 5 йиллик иш стажига эга бўлган 100 нафар сараланган абитуриентлар натижалар эълон қилингандан сўнг алоҳида таклиф этиладилар.

 

Таълим йўналишлар кесимида 1-курс талабалари билан танишув суҳбатлари ўтказиш

 ЖАДВАЛИ

Таълим йўналиши Сана Вақти
Мусиқа санъати факультети
1. Бастакорлик санъати 13.10.2020 й. 9.00-11.30 Ҳужжатларни расмийлаштиш, тўловларни амалга ошириш,

12.00

Ректор бошчилигида танишув суҳбати

2. Санъатшунослик: мусиқашунослик

(шу жумладан  мусиқашуносликга тавсия этилган 7 нафар сиртқи таълим шакли бўйича)

3. Чолғу ижрочилиги:

Фортепиано (орган)

Эстрада санъати факультети
1. Вокал санъати: эстрада хонандалиги 14.10.2020 й. 9.00-11.30 Ҳужжатларни расмийлаштиш, тўловларни амалга ошириш,

12.00

Ректор бошчилигида танишув суҳбати

2. Чолғу ижрочилиги: эстрада чолғулари
3 Техноген санъат: мусиқий овоз режиссёрлиги
Мусиқий педагогика факультети
1. Профессионал таълим: вокал санъати (турлари бўйича) 15.10.2020 й. 9.00-11.30 Ҳужжатларни расмийлаштиш, тўловларни амалга ошириш,

12.00

Ректор бошчилигида танишув суҳбати

2. Профессионал таълим: чолғу ижрочилиги (турлари бўйича)
Академик ижрочилик факультети
1. Дирижёрлик: академик хор дирижёрлиги 16.10.2020 й.

 

9.00-11.30 Ҳужжатларни расмийлаштиш, тўловларни амалга ошириш,

12.00

Ректор бошчилигида танишув суҳбати

2. Дирижёрлик (турлари бўйича)
3. Вокал санъати: академик хонандалик
4. Чолғу ижрочилиги: торли чолғулар
5. Чолғу ижрочилиги: пуфлама ва зарбли чолғулар
6. Чолғу ижрочилиги: халқ чолғулари

 

Share