Таъзиянома

Таъзиянома

Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги мусиқали театр -студия оркестри инспектори Амед Эмирвелиевич Керимов бу фоний дунёни тарк этдилар. Ўз касбига садоқатли, фидоий ва жонкуяр, инсонпарвар устоз бутун умрини консерваторияга бағишладилар. Улар қатор шогирдлар етиштиришга улкан ҳисса қўшдилар.Ўзбекистон давлат консерваторияси раҳбарияти, Мусиқали театр студияси жамоаси номидан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Share