1 октябрдан мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларининг ойлиги оширилди

1 октябрдан мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларининг ойлиги оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкаларини 2019 йил 1 октябрдан:

директор ва директор ўринбосарлари учун – 1,5 бараварга;

ўқитувчилар ва концертмейстерлар учун – 1,25 бараварга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

а) болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқув-тарбия жараёнини тубдан яхшилаш мақсадида илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида:

таълим сифатини баҳолашнинг замонавий тизимини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни назарда тутган ҳолда ўқув режа ва дастурларни қайта кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

б) болалар мусиқа ва санъат мактаблари:

раҳбар ходимлари лавозимига номзодларни танлов асосида саралаш амалиётини жорий қилиш ва уларни рағбатлантиришни кучайтириш;

раҳбар ходимларининг масофадан туриб малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш ва қамровини кенгайтириш;

ўқитувчилари ва концертмейстерларига нисбатан малака талаблари, улар фаолиятини баҳолаш тизими ҳамда таълимнинг мазмун ва сифатига қўйилган давлат талабларини такомиллаштириш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун талаб этиладиган зарур маблағларни 2019 йил учун ажратади ҳамда 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутади. https://kun.uz/11109000

Share