Ўзбекистон Давлат консерваториясида Мусиқа санъати йўналиши бўйича докторлик (PhD) диссертацияси ҳимояси.

Ўзбекистон Давлат консерваториясида  Мусиқа санъати йўналиши бўйича докторлик (PhD) диссертацияси ҳимояси.

2018 йил Ўзбекистон Давлат консерваторияси илмий ҳаётида муҳим тарихий воқея содир бўлди. Ўзбекистон Давлат консерваториянинг 80 йиллик фаолияти давомида Маданият вазири-Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори Б.Сайфуллаев ташаббуси билан, илк бор “Илмий кенгаш” ташкил қилинди.

Ушбу Илмий кенгашнинг асосий мақсади, санъатшунослик йўналиши бўйича, тадқиқотчиларга докторгик (DS ва PhD) даражасини белгилашдан иборат. Ушбу тарихий ходиса муносабати билан, Ўзбекистон Давлат консерваторияси конференц залида 2018 йил 19-20 декабр, кунлари Ўзбекистон Давлат консерваторияси ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD санъатшуностик илмий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

19 декабр куни, Эргашева Чинора Эргаш қизининг “Ўзбек касбий мусиқасида назира анъаналари (“Ушшоқ” намуналари мисолида)” мавзусидаги 17.00.02 – “Мусиқа санъати” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ҳимояси бўлиб ўтди. Илмий раҳбар: санъатшунослик фанлари доктори, профессор О.А.Иброҳимов. Расмий оппонентлар: Тоджикистон Республикаси санъатшунослик фанлари доктори, профессор А.Низомов; санъатшунослик фанлари номзоди, профессор Ф.Ш.Мухтарова, ҳамда Абрарова Мохина Фатхуллаевнанинг “XX – XXI аср композиторларининг адабий-танқидий ижодиётида миллий ва умуминсоний тамойиллар” мавзусидаги 17.00.02 – “Мусиқа санъати” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ҳимояси бўлиб ўтди. Илмий раҳбар: санъатшунослик фанлари доктори, професор Т.Б.Ғофурбеков. Расмий оппонентлар: санъатшунослик фанлари доктори, профессор М.Хамидова; санъатшунослик фанлари номзоди, профессор Д.Мурадова.

20 декабр куни, Зокирова Венера Мансуровнанинг “Ўзбекистон композиторлари ижодида концерт жанрлари” мавзусидаги17.00.02 – “Мусиқа санъати” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ҳимояси бўлиб ўтди. Илмий раҳбар: санъатшунослик фанлари доктори, професор Т.Б.Ғофурбеков. Расмий оппонентлар: санъатшунослик фанлари доктори, профессор А.Н.Азимова; фалсафа фанлари доктори (PhD) Д.Ф.Каромат.

Ҳимоя доирасида, Тожикистон Республикасидан ташриф буюрган расмий оппонент санъатшунослик фанлари доктори, профессори А.Низомов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректорати номидан, “Фахрий профессор” унвони билан тақдирланди. Бўлиб ўтган ҳимояларда диссертация муаллифлари барча савол ва таклифларга тўлиқ жавоб беришди ва муваффақиятли якунланди.

Share