Конституция байрами

Конституция байрами

Шу кунларда юртимизда бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан катта шодиёна ва байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бугун Ўзбекистон давлат консерваториясида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, профессор Б.Сайфуллаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маъсул ходими, тарих фанлари доктори, профессор А.Маврулов ҳамда консерватория профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

 

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланган тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, профессор Б.Сайфуллаев очиб берди ва йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги билан муборакбод этиб, Давлатимиз Раҳбари томонидан соҳага қаратаётган эътибор, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳусусида тўхталиб ўтди ҳамда уларга ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Сўнгра, консерторияда фаолият олиб бораётган замонавий билим ва кўникмаларга эга истеъдодли ёшларни камол топиши йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимларни тақдирлаб, уларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғаларини топширди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маъсул ходими, тарих фанлари доктори, профессор А.Маврулов нутқ сўзлаб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун ва моҳияти ҳамда сўнги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмуни ҳақида тўхталиб ўтди ва бундан аввало ёшлар, қолаверса, шу юртда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро хабардор бўлмоғи лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбир консерваторияда таҳсил олаётган ёш истеъдодли талабалар, халқаро ва республика танлови совриндорлари ҳамда эл ардоғидаги санъаткорлар иштирокидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.

 

Share