“Мусиқа менинг ҳаётим” мавзуида давра суҳбати

“Мусиқа менинг ҳаётим” мавзуида давра суҳбати

Мамлакатимизда ёшларнинг замонавий билим олишлари йўлида ислоҳотлар олиб борилмоқда. Янги адабиётлар, қўлланмалар билан таъминланган янги ва замонавий талабларга тўла жавоб берадиган ўқув биноларининг қурилаётганлиги ва жиҳозланаётганлиги бунинг ёрқин намунасидир. Айниқса, ёш авлодни ёшлигидан касбга йўналтириш каби мақсадли ишларнинг самарали ташкил этилаётганлиги таҳсинга сазовор. Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, соғломлаштириш ва мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларни ёшлигидан касбга йўналитириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг 2018 йил 15 октябрдаги   09-2520-сонли хатида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат консерваторияси вакиллари томонидан умумтаъдим мактабларида қатор тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ҳусусан, 14-17 ноябрь кунлари Олмазор туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабида “Мусиқа менинг ҳаётим” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Учрашувда Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқув ишлар бўйича биринчи проректори, профессор, композитор А.Мансуров иштирок этиб, мактабда таҳсил олаётган 5-6 синф ўқувчи ёшлари билан учрашди. Болалар учун кўплаб мусиқий асарлар муаллифи бўлмиш таниқли ва болажонларнинг севимли композиторларидан бири А.Мансуров билан суҳбат ўқувчилар учун қизиқарли ва кўплаб маълумотларга бой бўлди. Давра суҳбати давомида ўқувчилар композитор билан биргаликда болалар учун ёзилган мусиқий асарларни биргаликда катта қизиқиш ва ҳаяжон билан куйлашди. Давра суҳбати якунида болажонлар мусиқа борасида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. 

Share