МУСТАҚИЛЛИК КУНИ АРАФАСИДА ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ

МУСТАҚИЛЛИК КУНИ АРАФАСИДА ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармони имзоланди.
Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Ўзбекистон давлат консерваторияси “Бастакорлик ва чолғулаштириш” кафедраси доценти Турсунова Хуршидахон Атабаевна “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.  Х. Турсунова ижодида қўшиқ жанри етакчи аҳамият касб этади. 150 дан ортиқ яратилган қўшиқлари орасида Истиқлолни, Ватанни, тинч-тотув ҳаётни, ҳақиқий дўстликни тараннум этувчи болалар қўшиқлари катта ўрин тутади. Х.Турсунова 2013 йилда “Эътироф-2013” мукофотининг “Йилнинг энг яхши бастакори” номинациясига сазовор бўлган. 2016 йилдан “Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши” аъзоси.   “Болажон” каналининг “До-ми-соль” кўрсатуви бошловчиси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг Кенгаш аъзоси. Ўзбекистон театр арбоблари бирлашмаси раёсати аъзоси  “Томоша” болалар театр студияси билан ҳамкорликда Президент арчасига (2018 й.) мусиқа басталаган. Болалар учун ёзилган “Сеҳрли дунё” ва “Ватанимни куйлайман” қўшиқлар тўпламининг муаллифи.  2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Маданият соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун” фахрий ёрлиғи билан мукофотланган. 2015 йилдан “Истеъдод” халқаро танловнинг жюри аъзоси.

Share