9-май “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ”га бағишланган концерт

9-май “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ”га бағишланган концерт

8-май куни Ўзбекистон давлат консерваторияси катта залида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган “ҲЕЧ КИМ, ҲЕЧ НАРСА УНУТИЛМАЙДИ” деб номланган концерти бўлиб ўтди. Концертда МТС Хор талабалар жамоаси, дирижёри Юлдуз Хуснидинова, Ўзбекистон Ёшлар хор жамоаси, раҳбари Камолиддин Уринбаев, Консерватория талабалари дамли чолғулар оркестри, раҳбари ва дирижёри Тимур Мирзаев, Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги Р. Глиэр номидаги Республика ихтисослашган махсус академик лицейнинг қизлар хор жамоаси, рахбарлари Г.Худойназарова ҳамда Г.Мансуровалар иштирок этдилар.

Яккахон хонандалар Кирил Барчанинов, Севара Қодирова, Зухра Сапекова, Алексей Савиров, Александра Захарова, Камолиддин Мухаммадиев, Усмонжон Рахимов, Иброхим Ходжаев, Малика Бахромова, Мансур Қодиров. Анвар Зокиров гитара чолғу асбобда ва Наим Абдурахмонов аккордеон чолғусида қатнашдилар.

 

Share