Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида консерватория профессори, В.Неймер раҳбарлигидаги талабалар симфоник оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида консерватория профессори, В.Неймер раҳбарлигидаги талабалар симфоник оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтди.

Куни кеча Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида консерватория профессори, В.Неймер раҳбарлигидаги талабалар симфоник оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтди. Концертда жаҳон ва ўзбек классик мусиқасининг нодир дурдоналари мусиқа иҳлосмандлари эътиборига ҳавола этилди. Концерт чин маънодаги ёшлар учун яна бир маҳорат майдони вазифасини бажарди десак, муболаға бўлмайди.
Сабаби, концертда ёш дирижёрлар, хусусан, В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи 5-синф ўқувчиси, ўзбек мусиқаси довруғини жаҳон миқёсда кенг тарғиб этаётган Асадбек Аюбжонов ушбу концерт дастурида ҳам ўз чиқишлари билан иҳлосмаднларини бир муддат сеҳрлагандек гўё.
Концертда Ўзбекистон давлат консерваториясига ҳомийлик сифатида бириктирилган Ўзбекистон Миллий банки томонидан ёш иқтидорли ижодкорларни маънавий ва моддий рағбатлантириш мақсадида Умид Валиев Ғуломович ёш дирижёр Асадбек Аюбжоновга махсус совға – энг сўнги русумдаги ноутбукни топширдилар. Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши чин маънодаги ёш истеъдодларни топиш ва уларни қўллаб-қувватлашга ҳизмат қилади.

 

Share