Мамлакатимизда янги 2018-2019 ўқув йили ҳам бошланди.

Мамлакатимизда янги 2018-2019 ўқув йили ҳам бошланди. Август ойидаги касбий-ижодий имтиҳон ва синовлардан ўтиб, талабалар сафига қабул қилинган ёшларнинг орзиқиб кутган дақиқалари ҳам етиб келди. Янги ўқув йилининг илк куни. Ёшлар қалбида улкан ҳаяжон.
Бугун барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Ўзбекистон давлат консерваториясида талаба ёшларни ўқув жараёнлари билан таништирув ва талабалик қасамёдларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Б.Сайфуллаев очиб берди ва йиғилганларни ҳамда талаба ёшларни мамлакатимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги билан қутлаб, уларга бахт, омад ва ҳаётда янги марраларни забт этишларини, шунингдек, ўз соҳаларининг етук мутахасиси бўлиб, санъатлари ила жаҳон саҳналарини забт этишларини тилаб, янги ўқув йили бошланиши ва ёшларни талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлганликлари билан чин қалбдан муборакбод этди.

Б.Сайфуллаев ўз нутқида бугун санъатга ва маданият соҳасига катта эътибор қаратилаётгани, Мақом марказининг ташкил этилиши, Шаҳрисабзда бўладиган Мақом форумининиг ўтказилиши, консерватория фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги Президенти қарор ва фармонлари буларнинг барчаси замирида ёш авлодни юксак салоҳиятли, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун олиб борилаётган сай харакатлар эканини таъкидлади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Б.Сайфуллаев консерваториянинг касбий-ижодий имтиҳонларида энг юқори балл тўплаб, талабаликка қабул қилинган ёшларга талабалик гувоҳномаларини тантанали равишда топширди ва уларга ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Сўнгра, талаба ёшлар келажакда юксак салоҳиятли, чуқур билим эгаси бўлишга, келажакда ўз касбининг етук мутахасиси бўлишга ва мамлакатимиз санъатининг ривожи йўлида ўз билим ва кўникмаларини сафар этишга тантанали қасамёд этишди. Тадбир мустақиллик дарсларига уланиб кетди.